Ошхона

Қуруқ мевалардан кекс

Зарур масаллиқлар: 300 гр. ун, 200 гр. маргарин, 150 граммдан шакар ва ёнғоқ, 100 граммдан майиз, ўрик туршаги ва олхўри қоқи, 4 дона тухум, 3 чой қошиқ хамирюмшатгич.

Тайёрланиши: 1. Қуритилган меваларни 15 дақиқага қайноқ сувга солиб қўйинг.

2. Маргаринни тўртбурчак шаклда тўғранг. Аввал шакар, сўнгра тухум солиб аралаштиринг.

2. Ўрик туршаги ва олхўри қоқини майдалаб тўғранг. Ёнғоқни майдаланг. Кейин барчасини маргаринли аралашмага қўшинг.

3. Ун ва хамирюмшатгич солиб, сметана қуюқлигида хамир тайёрланг.

4. Кекс қолипини ёғлаб, хамирни солинг. 180 даражада қиздирилган газ печида 50 дақиқада пишади.

Тайёрланиш вақти: 1 соату 20 дақиқа.

6 кишилик.

Манба: Darakchi.uz