Ошхона

«Қуш уяси» салати - синалган рецепт!

Зарур масаллиқлар: 300 граммдан қайнатилган товуқ гўшти ва қовурилган картошка, 150 граммдан тузланган бодринг ва пишлоқ, 12 дона қайнатилган бедана тухуми, 3 дона қайнатилган тухум, майонез, шивит, туз.

Тайёрланиши: 1. Қайнатилган товуқ гўшти, тухум, тузланган бодринг ва пишлоқни сомонча шаклида тўғранг.

2. Тўғралган масаллиқларга туз ва маойнез солиб, аралаштиринг. Салатни 4 та салат ликопчасига солинг.

3. Салат юзасига қирғичдан чиқарилиб, қовурилган картошкани қуш уясидек қилиб жойлаштиринг-да, шивит билан безатиб, 3 донадан қайнатилагн бедана тухумини қўйинг.

4 кишилик

30 дақиқа.

Манба: Darakchi.uz