Биласизми?

Сиртқи таълим шаклига имтиҳон тури белгиланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Давлат тест марказининг таклифларига биноан Республика олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига тест синовлари 2018 йил 20 августдан бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Еdu.uz Телеграм канали маълум қилди.

Тест синовлари икки сменада ўтказилади.

Олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхати тасдиқланди.

Бинолар рўйхатини қуйидаги ҳавола орқали кўриш мумкин.