Маданият

Терининг ёшлиги ва гўзаллиги учун зарур озиқ-овқатлар

Аёллар гўзал бўлиш учун нималардан фойдаланмайди дейсиз: кремлар, ниқоблар, тониклар, лосьонлар… Буларнинг ҳаммаси гўзал бўлишга ва терининг қаримаслигига ёрдам беради. Лекин одам ўзини ички томондан ҳам қўллаб-қувватлаб туриши керак. Қайси озиқ-овқатлар янада чиройлироқ ва ёшроқ бўлишга ёрдам беради?

Агар сиз қуёш нурларининг вайрон қилувчи таъсиридан сақланмоқчи бўлсангиз: тарвуз

Бу ёз меваси антиоксидант ҳисобланувчи, помидор ва тарвузга қизил ранг берувчи, терига ультрабинафша нурлари таъсирида етказиладиган зарардан сақланишга ёрдам берувчи ликопенга жуда бой. Шунинг учун тарвуздан кундалик қуёшдан ҳимояловчи кремга қўшимча куч сифатида фойдаланишингиз мумкин.

Агар сиз ажинларсиз яшашни хоҳласангиз: анор

Бу ажойиб меванинг уруғлари терига ҳужум қилувчи эркин радикалларни нейтраллаштириш орқали ажинлар ва тери қуруқлиги пайдо бўлишининг олдини олувчи C витаминига ўхшаш антиоксидантларга тўла.

Шунингдек бу мевада терига таранглик берувчи коллаген ва яллиғланишни камайтирувчи кислота ишлаб чиқилишига ёрдам берувчи антоциан моддаси мавжуд.

Агар сиз терини намлашни хоҳласангиз: авокадо

«Авокадо таркибида терига майинлик ва таранглик берувчи намликни юқори қатламларда ушлаб туришда ёрдам берувчи олеин кислота — омега-9 кислотага жуда бой», — таъкидлайди доктор Боув.

Агар сиз терингиз порлаб туришини хоҳласангиз: қорағат

Қорағат терининг порлаб туришига ва силлиқ бўлишига ёрдам берувчи C ва E витаминлари билан таъминлайди. Шунингдек бу резавор мевадаги толалар юз терисининг ёш ва соғлом бўлиб туришига ёрдам беради.

Агар сиз қорамтир доғлардан қутулмоқчи бўлсангиз: жимжима карам

К витамини қоннинг қуюқлашишига ёрдам беради ва тегишли равишда томирлардан «томчи ўтиш»ининг ва кўзлар остида қорамтир доғлар пайдо бўлишининг олдини олади. Жимжима карамни машҳур қилган иккинчи озуқавий модда — темир. Рационингизда темир моддасининг етишмаслиги рангпарликни келтириб чиқаради, рангпар терида эса майда томирчалар кўпроқ чиқади. Самарасини кучайтириш учун жимжима карамни хом ҳолда эмас, балки пишириб енг.

Манба: Daryo.uz