Ошхона

Ёнғоқли ва какаоли кекс

Ушбу кекс тез тайёр бўлиши ва кам масаллиқ талаб қилиши, шунингдек майин бўлиб пишиш хусусияти билан сизнинг энг севимли ретсептларингиздан бирига айланиши шубҳасиз. Таркибидаги ёнғоқ эса уни нонуштабоп тўйимли пишириққа айлантиради.

Зарур масаллиқлар:

  • 4 та тухум
  • 0,5 стакан шакар
  • 50 г маргарин
  • 1 чой қошиқ разрихлител ёки ош содаси
  • ¾ стакан ун
  • 2 ош қошиқ какао
  • 0,5 та лимон
  • 2 ош қошиқ ёнғоқ

Тайёрланиши:

  1. Хона ҳароратида юмшаган 50 г маргаринни шакарнинг ярми (1/4 стакан) билан вилка ёрдамида аралаштирамиз.

2

  1. Унга тухумнинг сариғини битта-битта солиб, аралаштиришда давом этамиз.

3

  1. Аралашмага 2 ош қошиқ майдаланган ёнғоқ мағзи ҳамда пўсти билан бирга қирғичдан ўтказилган яримта лимонни қўшамиз.

4

  1. Устига ¾ стакан ун, 1 чой қошиқ разрихлител ва 2 ош қошиқ какао соламиз.

5

  1. Қошиқ ёрдамида барчасини яхшилаб аралаштирамиз.

6

  1. >Энди тухум оқини кўпиртириб оламиз. Бунинг учун қуруқ идишга 4 та тухум оқини солиб, миксер ёрдамида дастлаб паст тезликда, сўнг энг юқори тезликда кўпиртирамиз. Кўпик қаттиқлашиб, оқмайдиган бўлганида шакарнинг қолганини солиб, яна кўпиртирамиз.

7

  1. Сўнг уни хамирга солиб, эҳтиёткорлик билан аралаштирамиз.

8

  1. Тайёр хамирни ёғлаб, ун сепилган формага соламиз.

9

  1. Уни 180 даражагача қиздирилган духовкада тахминан 20—30 дақиқа давомида пиширамиз.

10

Кекс тайёр. Ёқимли иштаҳа!

11