Ayol.uz

Умрбод проффесор

 

Одатда, “tenure track” ёки “tenure”ни қўлга киритган профессор университетнинг асосий “faculty”си (штати) ҳисобланади ва университет бошқарувида катта роль ўйнайди. Бошқаларга нисбатан уларнинг устунлиги кўпроқ: ойлик, уй, суғурта, нафақа масалалари, бошқа мавқеда дарс бераётганлар асосий “faculty” ҳисоблан-майди. Масалан, “adjunct” (“қўшимча”)ни олайлик. Уларга қоидага кўра дарс соатига қараб соатбай пул тўланади. “Adjunct”лар “tenure track” ёки “tenure” профессорларининг имтиёзларидан ҳоли. Шу томонларини қулайлик ёки устунлик деб келтиришим мумкин. – 32 ёшида бундай мартабага эришишни кўпчилик орзу қилади. Айниқса, аёл кишининг бу борада омади кулганида оилавий муҳитнинг ўрни беқиёс...

Оилангизда кимдир шарқшунос бўлганми ёки биринчиси ўзингизми? Яна бир савол, нега айнан шарқшунослик соҳасини танлагансиз?
Ҳамманинг ҳам сабри, бардоши етавермайди, менимча манбалар билан ишлашга... Тарихчи, шарқшунос бобом (онамнинг оталари) Аҳмаджон Эргашев машҳур олим, академик Яҳё
Ғуломовнинг шогирди бўлган. Афсус ки, бобом мен туғилмасимдан аввал қазо қилган.
Лекин уларнинг тарихчи ва энциклопедик олим бўлганликлари ҳақида қизиқ ҳикояларни эшитиб улғайганман. Ўн тўрт ёшимда бобомнинг эски уйлари қайтадан таъмирланаётганда шахсий кутубхоналаридаги анча-мунча китобни ўзимники қилиб олганим эсимда. Шулар орасида кичкина сандиқча ҳам бор эди. Унда бобомнинг туркий ва форсийдаги эски қўлёзмалари сақланган экан. Худди шу пайти қўлёзма манбалар билан ишлашга қизиқиб, бу оламга қандай шўнғиб кетганимни билмайман. Бора-бора манбаларга шайдолик Беруний номидаги Шарқшунослик институтига етаклади. Кўҳна
қўлёзмалар билан ишлаш машаққатли ва кўп вақт талаб этишига қарамай, бажараётган ишимдан беҳад завқланаман.
Турмушга чиққанимдан кейин ҳам турмуш ўртоғимдан моддий ва маънавий кўмак олдим. Илм йўлидаги ўзбек аёли оиласи, айниқса, турмуш ўртоғига суянмаса, ундан маънан мадад олмаса, иши якунига етмайди ёки чала-ярим қилиб тугатади. Дугоналарим орасида билимли, илм-фанга нафи тегадиганлари кўп эди. Афсуски, оила қургач, уларда на шароит бўлди, на маънавий тиргак. Сени тушунишса, бошлаган ишингни қўллаб-қувватлашса, олима аёлга бундан ортиқ кўмакнинг кераги йўқ.
Интервьюларингизда китобим устида ишлаяпман, яқин орада чоп эттираман деган экансиз. Сир бўлмаса, шу китобингиз ҳақида сўзлаб берсангиз.
– Шу йили BRILL нашриёти XVI асрда юртимизда ёзилган “Мазҳар ал-ажоиб” асарининг мен тайёрла-
ган илмий танқидий матнини чоп этишни режалаштирган. Бундан ташқари, докторлик диссерта-
циям асосида Марказий Осиёда гендер тарихига бағишланган иккинчи китобим устида ҳам иш олиб боряпман. Бунда Марказий Осиё тарихида из қолдирган (асосан XVI–XIX асрлар давомида)
аёлларнинг жамиятдаги ўрни, гендер тарихини ёритишни мақсад қилганман. Шунинг қато-
рида, аёлларнинг сўфийлик тариқатида тутган ўрнига ҳам алоҳида урғу берилади. Марказий
Осиёда пайдо бўлиб, бутун дунёга тарқалган, ҳозирда энг машҳур тариқатлардан ҳисобланмиш Нақшбандия тариқати тарихига боғлиқ маълумотларни ҳам билиб оласиз.
Албатта, Америкача таълим, таҳсил бизнинг шароитдан мутлақо фарқ қилади. Илмий фаолиятга рағбат ҳам бошқача. Бир муддат ЎзФА Беруний номидаги Шарқ-шунослик институтида илмий ходим бўлиб ишлаган экансиз. Ўзбек илм-фани ҳам қайта оёққа туриши, жаҳонда ўрнини топиши учун қандай йўлдан кетган маъқул? Илм-фанимиздаги оқсоқликнинг асл манбаси нима сизнингча?
– Шарқшунос олим учун кўп нарса керак эмас. Унга вақт, муҳлат берилса, бас. Агар олим ўз иши қолиб, қўлидаги ишига мутлақо фойдаси йўқ ишга жалб этилса, бундай олимдан нимани кутасиз? Олимнинг яхши натижа кўрсатиши учун яхши шароитдан ташқари унга вақт керак, бошқа ишларга чалғитмаслик зарур. Афсуски, академик системамизда мажлисбоз-лик беҳад кўп. Мажлисларни камайтириш учун мажлислар қилинадигандек. Бу эса эски совет давридан қолган асоратлардан. Беруний, Форобий,Хоразмий каби боболаримиз ҳам мажлисма мажлис юришганида, аллома
бўлиб етишишмасди. Назаримда, охирги йиллари олий таълимда қилинган ўзгаришлар, яъни бир босқичли ҳамда икки босқичли тизимлар хато қарор бўлди. Биринчидан, бир босқичли тизимга ўтилди-ю, таълим тизими тубдан ислоҳ қилинмади. Кейин яна эски системага – икки босқичга қайтилди.
Номини хорижий истилоҳ ичига яшириб, ўзимизни оқладик, холос. PhD – “номзодлик” ва Doctor of Science – “докторлик” деб қўя қолдик. Бундай номла-ниш ҳеч қаерда йўқ! Эски икки босқичлини инглизча атама билан “тўғри” деб талқин этиш илмий жамоатчилик ичида жуда кўп чалкашликни юзага қалқитди. Эски тизим ва номланишга урғу бериб, вақтни беҳуда сарфлагандан кўра, асосий куч ва эътиборни малакали, профессионал кадр етиштиришга сарфлаш керак менимча. Ҳозирги вазиятга: “Номи улуғ – супраси қуруқ” мақолимиз жуда мос келадигандек. Аммо бу тизимга чет элда PhD ёқлаётган ватандошларимизни қайтара олмаймиз. Шу ҳақида ҳам ўйлаб кўрган маъқул.
Охирги пайтлари мендан автореферат учун тақриз ёзиб беришимни сўрашяпти. Билсам, автореферат 20 бет атрофида экан. Уни яна рус ва инглиз тилидаги таржималарини қўшиб ҳисобласак, жами 60 бет атрофида бўларкан. Тақриз эса бор-йўғи 20 бетлик автореферат учун ёзиларкан, холос! Илмий ишнинг мазмуни, салоҳиятини 20 бетлик авторефератдан қандай билиш мумкин? Диссертацияни бир неча кишигина ўқиркан. Тақризчиларга-ку, жўнатилмаскан. Агар PhDни 20 бетлик автореферат учун беришаётган бўлса – бу жамиятимиз учун улкан фожиа!

– Аёл киши учун “оила – рўзғор – илм – карьера” тарозисини баравар ушлаб туриш анча мушкул, лекин матонат билан олға интилаётганлар анча. Эҳтимол, сизда ҳам ҳаммасини бараварига эплолмаган ёки қийналган вақтингиз бўлгандир? Ўша вазиятдан қандай чиқиб кетгансиз?
– АҚШда профессорликнинг энг яхши тарафларидан бири – бу кун тартибингни, жадвалингни ўзинг белгилай олишингдир. Танлаган касбимнинг қулай тарафи ҳам шунда. Айтайлик, бир семестрда бир ёки икки курс ўқийман. Бу ҳафтада икки марта дарс бериш учун университетга борилади дегани. Профессорликнинг яхши томони – уларни кераксиз, ортиқча юмушларга жалб этилмаслигидир. Бошқаларга ўхшаб тонгги саккиздан кечки соат бешгача идорада ишлаш талаб қилинмайди. Профессорликнинг энг мақбул тарафи – менинг эркинлигим, биров “уни қилинг”, “буни қилинг”,
“бунга дарс беринг” деб буйруқ беравермаслигида. Яна оилам билан кўпроқ вақт ўтказишимга ёрдам беради. Уйда барча бекалар каби супур-сидир, пишир-куйдир ва фарзандим тарбияси менинг зиммамда. Профессорлик уй бекаси, меҳрибон она, вафодор аёл бўлишимга имкон беради. Лекин шу
билан бирга қўлимдан китоб ва қалам тушмайди. Эрталаб соат тўртгача илмий иш ёзиб ўтирган вақтларим ҳам бўлган.
– Аксар қизларимиз (албатта, Ўзбекистонда) илм ортидан эргашишга негадир чўчийди. Эплай оламанми-йўқми деб иккиланади. Илмий иш ёзаётганининг ҳам кўпи ё нуфуз (статус) илинжида, ёки вазият тақазоси сабаб бошқа билимлининг ўрнини эгаллаб туради. Илмни қулай вазият, мўмай даромад, диплом ёки унвонга боғлаш нечоғлик тўғри?
– Илм билан шуғулланиш учун энг асосийси қизиқиш зарур. Одам қилаётган ишидан завқланмаса, фақат нуфуз учун илмни танласа, бу ачинарли ҳол. Чунки илмда муваффақиятга эришиш, танилиш, юзага чиқиш тезда рўй берадиган ҳолат эмас. Масалан, бир докторлик иши учун ўн йилгача вақт
кетиши мумкин. Илмда мўмай даромад бор деган тушунча ҳам тўғри эмас. Ҳатто чет давлатларида ҳам олимлар илм ортидан пул ишламайди. Бир мисол, АҚШда олим ва ҳуқуқшуноснинг маошини таққосласак, ҳуқуқшуносники олимникидан 1,5 баравар кўп. Ягона фарқи, олимларда пулга сотиб
олинмайдиган эркинлик бор. Агар кимдир илмни восита қилиб даромад олишни ўйласа, бу аввало, нотўғри қарор ва улкан фожиадир.

 

Manba :Yosh kuch